«Kitob ip yigiruv» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил якуни бўйича ўтказилган умумий йиғилиш

Б А Ё Н И

 

Китоб шаҳри                                                                                                                 2017 йил 29 июнь

соат 11:00

 

Йиғилишда жамиятнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 83512 дона акцияларидан:

 

«ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ» АЖ томонидан 23.06.2017 йилдаги № БС-21-1959-сонли ишончнома билан Якубов А.Б. – 20.878 та овоз, «EDELL TRADING» LLP томонидан 28.06.2017 йилдаги № 1-сонли ишончнома билан IGAMBERDIYEV D.SH. – 16.742 та овоз, Raxmanov G’.S.– 16.668 та овоз, Орипов И.Э. – 8.351 та овоз, Тухтаев Ф.К – 8.351 та овоз, Файзиев Ж.З. – 16.742 та овоз ҳамда жамоа аъзоларидан 6 нафар – 451 та овоз билан акциядорлар қатнашмоқдалар.

Жами 71441 та овоз берувчи акциялар билан 85,54 фоиз кворум таъминланди.

 

Йиғилишни жамият ижроия органи раҳбари Б.Сохибов очди, умумий йиғилиш кун тартибидаги масалаларни йиғилиш қатнашчиларига эълон қилиб йиғилиш раёсатини тасдиқлатиб олишни таклиф этди.

Унга кўра, йиғилиш раёсати этиб қуйидагиларни сайлаш таклиф этилди:

 

Йиғилиш раиси:                 У. Шарипов.

Котиби:                                                       Ж. Файзиев.

 

Йиғилиш кун тартиби:

 

1. 2016 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботини ва қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
2. 2016 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан Жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
3. 2016 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
6. 2017 йил учун мўлжалланган жамият “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш тўғрисида.
7. 2017 йил учун жамиятнинг аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
8. Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида
9. Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида
10. Жамият бошкарув аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият Кузатув кенгашининг раиси У. Шариповнинг ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият кузатув кенгаши раиси У.Шарипов сўзга чиқиб жамият кузатув кенгаши томонидан 2016 йил давомида қабул қилинган қарорларини ўқиб эшиттирди, Жамият Кузатув кенгаши ўз фаолиятини жамиятни барқарор фаолият кўрсатиши, ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, бошқарувнинг чораклик ҳисоботларини тинглаб бориш ҳамда бошқа ташкилий корпоратив масалаларни ҳал этиш борасида йиғилишлар ўтказиб борилганлиги ҳамда жамиятда корпоратив бошқарув тамоилларига қонуний амал қилинганлигини гапириб ўтди ва қарорларни акциядорлар томонидан тасдиқлаб беришни таклиф этди.

Йиғилиш қатнашчилари ушбу таклифни қўллаб қувватлашди, бошқа таклифлар бўлмади.

Йиғилиш раиси кун тартибига қўйилган ушбу масалани акциядорларга овозга куйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият бошқаруви раиси Б.Сохибовнинг ҳисоботи эшитилди.

Жамият бошқарув раиси ВВБ Б.Сохибов сўзга чиқиб, 2016 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ҳисоботини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Жамият 2016 йил якуни бўйича молиявий натижаларга маҳсулот сотишдан соф тушум 5557,4 млн. сўмни ташкил этган, сотилган махсулот таннархи ва давр харажатлари жами 4091,5 млн сўмни банк кредит фоизи 801,1 млн.сўм, валюта курси фарқидан зарар 141,9 млн.сум, солиқ тўловлари 239,3 млн.сўмни ташкил этган. Жамият 2016 йил якуни бўйича молиявий фаолиятини 433,7 млн сўм фойда билан якунланган. Бошқарув раиси ҳисоботи илова қилинади.

Йиғилиш раиси кун тартибига қуйилган масалани акциядорларга овозга қуйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси Ш.Худойқуловнинг маърузаси эшитилди.

Жамият бош ҳисобчиси Ш.Худойқулов сўзга чиқиб, 2016 йил давомида якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди. Ҳисоботга кўра жамият 2016 йил якуни буйича молиявий фаолиятдан 433,6 млн.сум фойда олинган.

Жамият 2003-2015 йиллар давомида молиявий фаолиятдан копланмаган зарар сўммаси 1094,5 млн.сумни ташкил этганлиги, 2016 йил молиявий фаолиятидан олинган фойда сўммасини қопланмаган зарарни коплашга йўналтирилиш мақсадга мувофиқлигини маълум қилди.

Шундан сўнг,  Йиғилиш раиси 2016 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлашни таклиф қилди.

Кун тартибига қўйилган учинчи масала бўйича акциядорларга овоз беришни таклиф қилди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамият тафтиш комиссияси А.Саломовнинг маърўзаси эшитилди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамият тафтиш комиссияси А.Саломов сўз олиб, жамиятнинг 2016 йил молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича комиссия хулосасини ўқиб эшиттирди. Тафтиш комиссиясининг хулосаси илова қилинади.

Йиғилиш раиси кун тартибига қўйилган масала юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш масаласини акциядорларга овозга қўйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси Ш.Худойқуловнинг ахбороти эшитилди.

Ш.Худойқулов сўзга чиқиб, 2016 йил якуни бўйича жамият аудиторлик тешириш натижалари бўйича ижобий хулосасини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб берди. “NEW GLOBAL PROPESSIONAL AUDIT” МЧЖ Аудиторлик фирмаси хулосасига кўра жамиятнинг 2016 йилдаги молиявий хўжалик фаолияти, хўжалик ва бухгалтерия ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келади. Аудит хулосаси илова қилинади.

Йиғилиш раиси кун тартибига киритилган 2016 йил якуни “NEW GLOBAL PROPESSIONAL AUDIT” МЧЖ Аудиторлик фирмасининг хулосаси ва ҳисоботини тасдиқлаш масаласини акциядорларга овозга қуйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги олтинчи масаласи 2016 йил учун мўлжалланган жамият “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш юзасидан жамият бошқарув раиси В.В.Б. Б.Сохибовнинг ахбороти эшитилди.

Жамият бошқарув раиси В.В.Б. Б.Сохибов сўзга чиқиб 2017 йил учун мўлжалланган жамият “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш масаласи бўйича йиғилиш қатнашчиларига бугунги кунда жамиятда амалга оширилаётган ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 02 августдаги ПҚ-2017-сонли қарорида белгиланган топшириқ ва вазифаларга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида амалга оширилаётганлигини маълум қилди. Шулардан келиб чиқиб, жамиятнинг 2017 йил учун бизнес-режасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил
02 августдаги ПҚ-2017-сонли қароридаги кўрсаткичларга мувофиқ холда тасдиқлашни таклиф қилди.

Шундан сўнг «Ўзбекенгилсаноат» АЖ вакили Якубов А.Б. сўзга чиқиб, Қарорда белгиланган кўрсаткичларни ўз муддатларида амалга ошириш тўғрисида жамият ижро органига тегишли топшириқ бериш ва жамиятдаги амалга оширилаётган лойиҳаларни қурилиш ишларини тезлаштириш шартлигини айтиб ўтди.

Йиғилиш раиси кун тартибига қуйилган масалани акциядорларга овозга қуйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги еттинчи масала 2017 йил учун жамиятнинг ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласи юзасидан жамият бош бухгалтери Ш.Худойқуловнинг ахбороти эшитилди.

Жамият бош бухгалтери Ш.Худойқулов сўзга чиқиб 2016 йил молиявий фаолиятини тафтиш қилиш учун ёлланадиган аудиторлик хизматига “XOMBUR-AUDIT” МЧЖ аудиторлик фирмаси хамда “NEW GLOBAL PROPESSIONAL AUDIT” МЧЖ аудиторлик фирмаларидан таклиф тушганлиги айтиб ўтди. “NEW GLOBAL PROPESSIONAL AUDIT” МЧЖ аудиторлик фирмаси томонидан жамиятнинг охирги 3-йиллик молиявий фаолияти аудит текширувидан ўтказилганлиги сабабли 2017 йил молиявий фаолиятни “XOMBUR-AUDIT” МЧЖ аудиторлик фирмаси томонидан ўтказиш ва тўланадиган сўмманинг энг кўп миқдори 5000,0 минг сўм қилиб белгилаб шартнома тузишни таклиф этди.

Йиғилиш раиси кун тартибига қуйилган масалани акциядорларга овозга қуйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги саккизинчи масала Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масаласи юзасидан йиғилиш раиси У.Шариповнинг ахбороти эшитилди.

У. Шарипов сўзга чиқиб жамият кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибига акциядорлар томонидан қуйидагича таклифлар берилганлигини маълум қилди:

Амалдаги таркиб Таклиф қилинаётган таркиб
ФИО Иш жойи ФИО Иш жойи
У.Шарипов «Тегирмон сервис» Т.Д МЧЖ рахбари У.Шарипов «Тегирмон сервис» Т.Д МЧЖ рахбари
А.Муминов Тадбиркор А.Муминов Тадбиркор
И.Орипов Тадбиркор И.Орипов Тадбиркор
Ж.Файзиев «Global gas trade” МЧЖ рахбари Ж.Файзиев «Global gas trade” МЧЖ рахбари
Б.Мухаммадсаидов «Ўзбекенгилсаноат» АЖ Б.Мухаммадсаидов «Ўзбекенгилсаноат» АЖ

У. Шарипов жамият кузатув кенгашининг янги таркиби тақдим қилинган таклифларга асосан тасдиқланишини таклиф қилди.

Йиғилиш раиси кун тартибига қуйилган масалани акциядорларга овозга қуйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги туккизинчи масала Жамият тафтиш комиссияси аъзоларни сайлаш масаласи юзасидан йиғилиш раиси У.Шариповнинг ахбороти эшитилди.

У.Шарипов сўзга чиқиб Жамят тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини акциядорлар томонидан қўйидагича таклифлар берилганлигини маълум қилди:

 

Амалдаги таркиб Таклиф қилинаётган таркиб
ФИО Иш жойи ФИО Иш жойи
Саломов А.С. «Китоб текс» МЧЖ бош бухгалтер Саломов А.С. «Китоб текс» МЧЖ бош бухгалтер
А.Якубов “Ўзбекенгилсаноат” АЖ мутахассиси А.Якубов “Ўзбекенгилсаноат” АЖ мутахассиси
Рахматова Г.А Шахрисабз газ таъминот идораси хисобчиси Рахматова Г.А Шахрисабз газ таъминот идораси хисобчиси

У. Шарипов жамият тафтиш комиссисининг янги таркиби тақдим қилинган таклифларга асосан тасдиқланишини таклиф қилди.

Йиғилиш раиси кун тартибига қуйилган масалани акциядорларга овозга қуйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги унинчи масала Жамият бошқарув органи таркибини сайлаш масаласи юзасидан йиғилиш раиси У.Шариповнинг ахбороти эшитилди.

 

Амалдаги таркиб
ФИО Лавозими
Сохибов Б.П. Бошқарув раиси
Игамбердиев Д.Ш. Бошқарув раис ўринбосари
Махмудов Д.М Бошқарув раис ўринбосари
Орипов У.Б. Бошқарув раис ўринбосари
Худойкулов Ш.Х. Бош бухгалтер
Мирзаев А Бош мухандис

 

Шундан сўнг “Ўзбекенгилсаноат” АЖ вакили Якубов А. сўзга чиқиб, жамиятда ташкил этилган бошқарув раиси ўринбосари лавозимлари учун қонунчиликда белгиланган лавозим юриқномаларини ҳам ушбу йиғилишда тасдиқлаш масаласини таклиф этди.

Шу билан бирга жамият ижро органига корхонани молиявий соғломлаштириш, йирик акциядорлар номидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли карорига асосан сотилиш белгиланган Жамиятни Устав фондидаги 25,0% Давлат акция пакетини сотиш учун инвесторларга мурожаатлар юбориш юзасидан тегишли топшириқларни берган ҳолда янги лойиҳа қувватларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш шарти билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонунининг 75-моддасига асосан жамият ижро органини огохлантирган ҳолда тасдиқлаш таклифини ва жамият ижро органи билан меҳнат шартномасини 3 ой синов муддати билан тузиш мақсадга мувофиқлигини маълум қилди.

Кун тартибидаги масала бўйича бошқа таклифлар билдирилмади.

Йиғилиш раиси У. Шарипов Жамият бошқарув органини таркибини ўзгаришсиз қолдириш таклифини билдирди.

Йиғилиш раиси кун тартибига қуйилган масалани акциядорларга овозга қуйди:

Тарафдорлар 71441 овоз, 100 фоиз;

Қаршилар Йўқ

Бетарафлар Йўқ

Бир овоздан қабул қилинди.

Йиғилиш раиси барча кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг йиғилиш қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Жамият кузатув кенгашининг 2016 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан ҳисоботи ва қабул қилган қарорлари қониқарли деб топилсин.
  2. Жамият бошқарув раисининг 2016 йилда бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан 2016 йил якуни бўйича ҳисоботида корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга қаратилган бошқа чораларни кўриш топшириғини жамият бошқарувига бериш шарти билан тасдиқланди.
  3. Жамият бош хисобчисининг 2016 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб варағи тасдиқлансин. Жамият 2015 йил якуни бўйича молиявий фаолиятидан фойда олмаганлиги сабабли акциядорларга дивидент тўланмасин.
  4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси кониқарли деб топилсин.
  5. 2016 йил якуни бўйича жамият аудитори “NEW GLOBAL PROPESSIONAL AUDIT” МЧЖ Аудиторлик фирмасининг хулосаси тасдиқлансин.
  6. Жамиятнинг 2017 йилга мулжалланган бизнес-режаси юқоридаги Қарорда белгиланган кўрсаткичлар асосида тасдиқлансин.
  7. Жамиятнинг 2017 йил молиявий фаолиятини “XOMBUR-AUDIT” МЧЖ аудиторлик фирмаси томонидан текшириш утказиш ва туланадиган сумманинг энг куп миқдори 5000,0 минг сўм қилиб белгилансин.
  8. Жамият кузатув кенгашининг янги таркиби тақдим қилинган таклифларга асосан тасдиқлансин.
  9. Жамият тафтиш комиссисининг янги таркиби тақдим қилинган таклифларга асосан тасдиқлансин.
  10. Корхонани молиявий соғломлаштириш юзасидан тегишли топшириқларни берган ҳолда янги лойиҳа қувватларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш топшириқларини бериш шарти билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонунининг 75-моддасига асосан жамият ижро органини огохлантирган ҳолда Жамият бошқарув органини таркибини янги таркиби тақдим қилинган таклифларга асосан тасдиқлансин ва “Kitob ip yigiruv” АЖ кузатув кенгаши билан бошқарув раиси ўртасидаги меҳнат шартномаси 3 ой синов муддати билан тузилсин.

 

Ушбу баённома “30” июн 2017 йил икки нусхада ўзбек тилида тузилиб имзоланган.

 

Йиғилиш раиси:                                                                                                                  У. Шарипов

 

Котиби:                                                                                                                                                           Ж. Файзиев

“KITOB IP YIGIRUV” AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Kitob ip yigiruv» aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил 29 июн соат 11-00 да акциядорлар умумий йиғилишида куриладиган масалалар ва овоз бериш
Б Ю Л Л Е Т Е Н И
соат 11-00.                                                                                                   Китоб ш.

Кун тартибидаги масала

1.

2016 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботини ва қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

2.

2016 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан Жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

3.

2016 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш тўғрисида.

4.

Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

5.

Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

6.

2017 йил учун мўлжалланган жамият “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш тўғрисида.

7.

2017 йил учун жамиятнинг аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.

8.

Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида

9.

Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида

10.

Жамият бошкарув аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида

 

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 15 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Қўшимча маълумот: Китоб шаҳри, “Буюк Ипак Йўли” кўчаси, 161-уй.
Тел. (+99894) 616-04-40, (+99891) 947-94-55

 

Кузатув кенгаши.