“KITOB IP YIGIRUV” AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 

«Kitob ip yigiruv» aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил 29 июн соат 11-00 да акциядорлар умумий йиғилиши Китоб шаҳри, “Буюк Ипак Йўли” кўчаси, 161-уй жамият мажлислар залида булиб ўтишини маълум қилади

Кун тартибидаги масала
1. 2017 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботини ва қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
2. 2017 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан Жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
3. 2017 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
6. 2018 йил учун мўлжалланган жамият “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш тўғрисида.
  7. 2018 йил учун жамиятнинг аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
8. Жамият кузатув кенгаши аъзолари, Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида
9. Жамият бошкарув аъзолари таркибини қайта сайлаш тўғрисида
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонига асосан “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тугатилганлиги сабабли, 25% Давлат улушини «Ўзтуқимачилик» уюшмасига утказиш тўғрисида

 

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2018 йил 10 июнь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2018 йил 25 июн ҳолатига тузилади.

Қўшимча маълумот: Китоб шаҳри, “Буюк Ипак Йўли” кўчаси, 161-уй.

Тел. (+99894) 616-04-40, (+99891) 947-94-55

Электрон манзил: http://www.kitobip-yigiruv.uz

Кузатув кенгаши.